Энергетика соҳасида янги лойиҳалар муҳокама қилинди
2026-10-23 11:30:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва янги саноат лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, маҳаллий кўмирни чуқур қайта ишлаш орқали электр энергияси, ўғит ва ёқилғи ишлаб чиқариш, шунингдек, замонавий технологияларни жорий этиш имкониятларига эътибор қаратилди. Бундай ташаббуслар энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ва саноатни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиши таълкидланди.
Учрашув якунида Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Powerscape Global компанияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун, Powerscape Global компанияси 2023 йилда АҚШда ташкил этилган бўлиб, асосан, кўмирни газлаштириш технологиялари орқали электр энергияси, ўғит ишлаб чиқариш учун зарур хомашё ва бошқа саноат маҳсулотларини олиш йўналишида фаолият юритади.

