EPAM билан ҳамкорликнинг янги истиқболлари
2026-10-23 09:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда Шерзод Шерматов Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири, Фарҳод Ибрагимов Enterprise Uzbekistan Бошқарув раиси, Лазизбек Худаев IТ Парк Узбекистан резидентлар билан ишлаш бўйича директори Юрий Антанюк, EPAM вице-президенти ҳамда Ренат Ахтямов EPAM Узбекистан раҳбари иштирок этди.
Муҳокамаларнинг устувор йўналишлари:
EPAM Cампус модели асосида сунъий интеллект бўйича таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини ривожлантиришга қаратилган SI Academy Uzbekistanни ташкил этиш;
Давлат бошқарувида Agentic AI технологияларини қўллаш, жумладан, тажриба-синов лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини ўрганиш;
Технологик салоҳиятни ошириш ва давлат секторининг рақамли трансформацияси бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
EPAMнинг Ўзбекистондаги кўп йиллик фаолиятига таянган ҳолда, мазкур ташаббуслар сунъий интеллект соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда давлат секторида инновацион рақамли ечимларни жорий этишни жадаллаштириш учун янги имкониятлар яратиши мумкин.
SI Academy Uzbekistanни ташкил этиш
Муҳокамаларнинг асосий йўналишларидан бири EPAM билан ҳамкорликда Super Intelligence Academy Uzbekistanни ташкил этиш ташаббуси бўлди. Таълим платформасини назарий тайёргарликни амалий машғулотлар ва реал технологик вазифалар устида ишлаш билан уйғунлаштирадиган EPAM Campus модели асосида йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Академия концепцияси учта йўналишни қамраб олади:
Ёшларни ахборот технологиялари ва сунъий интеллект асосларига бепул ўқитиш;
Сунъий интеллект бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қаратилган махсус таълим дастурларини ташкил этиш;
Давлат хизматчиларини иш жараёнлари самарадорлигини ошириш учун сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишга ўргатиш.
Мазкур ташаббус малакали мутахассислар тайёрлаш имкониятларини кенгайтириш ва Ўзбекистонда сунъий интеллект саноатини ривожлантириш учун қўшимча таълим инфратузилмасини шакллантиришга хизмат қилиши мумкин.
Давлат секторида сунъий интеллектдан фойдаланиш
Учрашувда давлат бошқарувида Agentic AI— кўп босқичли вазифаларни мустақил бажариш ва рақамли тизимлар билан ўзаро ишлаш имкониятига эга сунъий интеллект технологияларини қўллаш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.
Ҳамкорликнинг мумкин бўлган йўналишларидан бири сифатида Ўзбекистон давлат секторининг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, ушбу технологияларни қўллаш бўйича икки-учта амалий ценарийни ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилди.
Бунда ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва давлатга оид махфий маълумотларни ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Дастлабки босқичда вазифалари, техник талаблари ва амалга ошириш муддатлари аниқ белгиланган битта пилот лойиҳани ишга тушириш имкониятини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, EPAMнинг давлат секторида рақамли ечимларни жорий этиш бўйича халқаро тажрибасини ўрганиш ва истиқболли амалиётларни Ўзбекистон эҳтиёжларига мослаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Мавжуд ҳамкорликни ривожлантириш
EPAM Ўзбекистоннинг халқаро технологик ҳамкорларидан бири ҳисобланади. 1993-йилда АҚШда ташкил этилган компания дастурий таъминот ишлаб чиқиш, булутли технологиялар, маълумотлар таҳлили, сунъий интеллект ва рақамли трансформация йўналишларида фаолият юритади. 2026-йилнинг иккинчи чораги ҳолатига кўра, компаниянинг глобал жамоаси 62 800 нафардан ортиқ ходимни бирлаштирган.
EPAM Ўзбекистонда 2019-йилдан буён фаолият юритади. Айни пайтда компаниянинг мамлакатда иккита офиси мавжуд бўлиб, уларда 600 нафардан ортиқ мутахассис ишлайди. Улар 70 дан ортиқ халқаро мижозларга хизмат кўрсатишда иштирок этади.
Компания IТ-таълимни ривожлантиришда ҳам фаол қатнашмоқда. Тошкент ахборот технологиялари университети, INHA вa Amity университетлари негизида Java, NET, JavaScript вa DevOps йўналишлари бўйича таълим лабораториялари фаолият юритади.
Ҳамкорликнинг муҳим натижаларидан бири IТ Парк Университйънинг ташкил этилиши бўлди. Университетнинг илк битирувчилари 2025-йилда диплом олди. Биринчи битирув 75 нафар мутахассисни қамраб олди.
SI Academy Uzbekistan ташаббуси ва сунъий интеллект соҳасидаги истиқболли лойиҳалар юзасидан муҳокамалар кадрлар тайёрлаш, технологик компетенсияларни ривожлантириш ҳамда давлат секторида замонавий рақамли ечимларни жорий этиш бўйича EPAM билан ҳамкорликни кенгайтириш учун янги имкониятлар яратиши мумкин.

