ФАРҒОНА КАНАЛИ УСТИДАГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИ ЯКУНИЙ БОСҚИЧДА!
2026-11-16 18:20:00 / Янгиликлар

Хусусан, Учқўрғон тумани ҳудудидан ўтувчи мазкур автомобиль йўлида Фарғона канали устидан ўтувчи кўприкни қайта қуриш ишлари якуний босқичга кирган.
Аввалги 9 метр кенгликдаги кўприк ўрнига 15 метр кенгликдаги замонавий кўприк барпо этилмоқда. Бу эса транспорт воситалари ҳаракати учун янада қулай ва кенг имконият яратади.
Айни пайтда кўприкда асфальт ётқизиш ишлари якунланган бўлиб, шу кунларда объектни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Шунингдек, мазкур йўналишда Учқўрғон тумани Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан амалга оширилаётган автомобиль йўлини таъмирлаш ва кенгайтириш ишлари ҳам якуний босқичда. Қурилиш ишлари яқин кунларда тўлиқ якунланиб, йўл фойдаланишга топширилиши кутилмоқда.
Янгиланган кўприк ва равон йўллар чегараолди ҳудудида транспорт қатновини енгиллаштириш, йўловчилар ҳамда юк ташиш ҳаракати учун қулайлик яратишга хизмат қилади.






