Тошкент давлат транспорт университети ва Хайнан университети ўртасида академик ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
2026-11-16 17:35:00 / Янгиликлар
Хайнан фан ва технология касб-ҳунар университети президенти ҳамда Тошкент давлат транспорт университети профессор-ўқитувчилари иштирокида икки олий таълим муассасаси ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида академик алоқаларни мустаҳкамлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувини йўлга қўйиш, шунингдек, қўшма ўқув курслари ва таълим дастурларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Хусусан, транспорт, сунъий интеллект ва ақлли ишлаб чиқариш йўналишларида ўзаро тажриба алмашиш, таълим жараёнига замонавий технологияларни татбиқ этиш ҳамда истиқболли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ташриф доирасида Тошкент давлат транспорт университети вакиллари Хайнан фан ва технология касб-ҳунар университетининг замонавий лабораториялари ва амалий машғулотлар учун мўлжалланган ўқув майдонлари билан яқиндан танишдилар.



