"Кадрларнинг коррупция иллатига қарши хулқ-атворини шакллантириш"
2026-11-13 13:55:00 / Вазирлик янгиликлари

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ — УМУМИЙ МАСЪУЛИЯТ!
Коррупцияга қарши курашиш ойлиги доирасида Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида навбатдаги семинар-тренинг ва давра суҳбати ташкил этилди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги томонидан 10 ноябрдан 10 декабргача "Коррупцияга қарши курашиш ойлиги", "Ҳуқуқий маданият ойлиги" ҳамда "Одоб-ахлоқ ойлиги" ўтказилмоқда.
Мазкур ойлик доирасида ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, хизмат фаолиятида ҳалоллик ва юксак одоб-ахлоқ тамойилларига риоя этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Семинар мавзуси: "Кадрларнинг коррупция иллатига қарши хулқ-атворини шакллантириш"
Семинар-тренинг ва давра суҳбатида маърузачи сифатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси Магистратураси "Бошқарув фанлари" кафедраси профессори, полковник Қобилов Шариф Раҳимович иштирок этди.
Тадбир давомида коррупциянинг келиб чиқиш сабаблари, унинг жамият ва давлат тараққиётига салбий таъсири, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш, шунингдек, ходимларнинг коррупцияга қарши барқарор хулқ-атворини шакллантириш бўйича фикр ва тавсиялар билдирилди.
Қобилов Шариф Раҳимович — коррупция муаммолари бўйича Ўзбекистондаги илк профессорлардан бири, Турон Фанлар академияси академиги. Олимнинг 122 та китоби нашр этилган бўлиб, унинг 2 та дарслиги ва 7 та ўқув қўлланмаси "Йилнинг энг яхши дарслиги ва ўқув адабиёти муаллифи" Республика танловида 1-ўринни эгаллаган.
Ҳалоллик — касбий масъулият мезони.
Коррупцияга қарши кураш фақатгина бир ташкилот ёки алоҳида ходимнинг эмас, балки ҳар биримизнинг умумий вазифамиздир.
